Мазкур методик қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланишнинг психологик жабҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, машқларни бажарган инсонда меҳнат қилиш, ашё ишлаб чиқариш бўйича кучли мотивация вужудга келади. Ҳар бир бизнесчи ва тадбиркорда позитив (ижобий) тафаккур шаклланади, унинг соғлиги, кайфияти, асаб тизими ижобийлашади, меҳнат қилиш, фойда олиш, бадавлат бўлиш ҳаракатлари шаклланади.