Хозирги кунда мамлакат қишлоқ хўжалигида давлат устуворлигида босқичма-босқич амалга оширилаётган барча йўналишлардаги иқтисодий ислоҳатларнинг аҳамияти, мазмунини ёритишда Республика Олий Мажлисида қабул қилинган қонунларга, республика президенти асарларига, Президентимиз фармон ва қарорларига ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда иш юритиш максадга мувофикдир. . Юқоридаги талабларни тўлиқ эътиборга олган ҳолда қуйидаги маълумотлардан режали, марказдан бошқарилган иқтисоддан эркин бошқариладиган, ижтимоий химояланган бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигида илмий асосланиб, амалиётда синалган, барча қонун ва категориялар талабларига тўлиқ жавоб берадиган иқтисодий муносабатлар тизимини шакллантирилишини, шу муносабатлардан оқилона фойдаланган ҳолда мулкчиликнинг турли шаклларини барпо этилишини, уларга асосланган тадбиркорлик субектларини ташкил этилишини ҳамда ривожлантирилишини, уларга ер-сув берилишини, илғор фан - теҳника ютуқларини, замонавий теҳникаларни сотиб олиш, инновацион теҳналогияларни жорий этиш йўлларини, тармоқда жозибали инвестицион муҳитни барпо этиш ҳамда, турли манбалардан инвестицияларни жалб этиш, мавжуд ер, сув, меҳнат, капитал, маблағ каби ресурслардан тўлиқ, самарали фойдаланиш имкониятларини, доимий ҳамда ўзгарувчан ҳаражатларни камайтириш йўлларини, талабни қондириладиган миқдорда, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни мақсадга мувофиқ тақсимлаш ҳамда асосланган нарҳларда сотиш оқибатида тармоқни, корҳонани оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожланишини таъминлайдиган миқдорларда ялпи ва соф фойда олиш имкониятларини, услубиятини тизимли ёритиб беришга ҳизмат қилади.