Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Кичик чаноқ соҳасидаги ўсмалар - репродуктив, менопауза олди ва менопаузадан кейинги даврларда аёлларда энг кўп учрайдиган патологиялардан биридир. Касал-ликнинг нафақат эрта, балки кейинги даврларида ҳам симптоматиканинг юзага чиқмаслиги кўп ҳолатларда патологик жараённинг вақтида аниқлан-маслигига олиб келади.
Тухумдон ўсмалари, уларнинг умумий касалланиши таркибида – 14%гача учрайди, ТЎТ (тухумдоннинг ўсмасимон тузилмалари) ва ТХЭЎ (тухумдон хавфсиз эпителиал ўсмалари) – барча тухумдон ўсмаларининг 80%ини ташкил қилади.
Тухумдонларнинг хавфсиз ўсмалари ва ТЎТ КХТ-10 (касалликлар халқаро таснифи) бўйича «Тухумдонларнинг хавфсиз ўсма тузилмалари» D27 – ягона кодига мансуб бўлсада, улар турли хил патогенезга эга бўлиб, жараённинг саратонга айланиши ва жинсий аъзолар саратони бўйича ўлим структурасининг шаклланишига турлича ҳисса қўшади. Бу борада ТХЭЎ энг ҳавфлидир, чунки уларнинг саратонга айланиш эҳтимоли анча юқори, беморлар эса кўпроқ ўсма жараёнининг кеч даврларида шифокорга мурожаат қиладилар.
Тухумдон ўсмаларининг қайталаниш, тез ўсиш, ёмон сифатли ўсмага айланишга мойиллигининг, юқорилиги касалликнинг этиологияси ва патогенези бўйича аниқ тасаввурларнинг йўқлиги, бошланғич даврларидаги қониқарсиз ташҳисот тухумдон тузилмалари рецидивларининг олдини олиш, репродуктив функцияни тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун қўшимча текширув ва реабилитацияловчи даволаш усулларини татбиқ этиш зару-ратини туғдиради. Ёмон сифатли ўсмага айланиш борасида тухумдоннинг эпителиал ўсмалари энг хавфли ҳисобланади, улар охир-оқибат тухумдон саратонига айланиши мумкин.
Ташҳиснинг ўз вақтида қўйилмаслиги ТЎТ ва ТХЭЎнинг 17% ҳолатда тухумдоннинг хавфли ўсмаларига айланишига сабабчи бўлади, бу юқори ногиронлик ва ўлим, давлат томонидан стационар даволанишга ажратила-диган маблағлар билан боғлиқ бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларида нафақат тиббий-ижтимоий, балки иқтисодий ҳам аҳамиятга эга. Бунинг устига, тухумдон саратони бўйича ўлим дунёнинг қатор мамлакатларида охирги ўн йил давомида 36,8%га ошди, яъни бу тухумдон ўсмалари билан оғриган ҳар иккинчи-учинчи аёлдир.