ЗОДИАК ЁРУҒЛИГИ — эклиптика бўйлаб жойлашган хира ёруғлик. Эклиптика уфққа тикроқ бўлган пайтларда кечқурун қоронғилик тушиши билан ғарбда ёки тонг отмасдан аввал шарқда кўринади. Бу ёруғлик аслида Қуёш атрофида айланиб юрган чангларни Қуёш нури ёритиши натижаси бўлиб, сент. — нояб ойларида эрталаб, янв. — март ойларида кечқурун яхши кўринади. Ёзда уфқнинг шим. томонида диффуз нурланиш бўлиб кўринади. 3. ё. экваторга яқин жойларда яхши кўринади ва умуман тунги осмон ёруғлигининг 15° ни ташкил этади. У қисман қутбланган; кугбланиш даражаси Куёш-дан бурчакли узоқлигига боғлиқ. Спектри Қуёш спектрига яқин, ундаги каби ютилиш чизиқлари ҳам бор. 3. ё. ни кузатиш натижасида сайёралараро чанг газ моддалари тақсимоти ўрганилади.