УРАЛ (1775 й. гача Ёйиқ) Жан. Урал ва Каспийбўйи пасттекислигидаги даре, Россия ва Қозоғистон ҳудудларида. Уз. 2428 км, ҳавзасининг майд. 237 минг км2. Уралтов тизмасидан бошланиб, Каспий денгизига қуйилади. Қуйилиш жойида 2 тармоқ — Ёйиқ ва Олтин (кема қатнайдиган) тармокларига бўлинади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи куйи оқимида 400 м3/сек. Нояб. да музлаб март—апр. да муздан бўшайди. Асосий ирмоклари: чапда — Орь, Илек; ўнгда — Сакмара. Балиқ овланади. Магнитогорск ш. яқинида 2 сув омбори, Ирикли шаҳарчасида Ирикли ГЭС ва сув омбори, Уральск ш. дан (Қозоғистон) қуйироқда Кушум канали ва сув омбори қурилган. Уральскдан Атеровгача кема қатнайди. Урал бўйида Магнитогорск, Орск, Оренбург (РФ), Атеров ва б. шаҳарлар жойлашган.