ТУРФОН СОЙЛИГИ, Турфон ботиғи — Тяньшан тоғларининг шарқий тармоқларидаги тектоник ботиқ, Хитой ҳудудида. Уз. 200 км, эни 70 км чамасида. Турфон сойлигининг энг чўккан қисми денгиз сатхидан 154 м пастда, бу Осиёнинг қуруклик қисмидаги энг паст жой. Ер юзаси текислик. Мезозой ва кайнозойнинг қумгил ётқизикдаридан, тоғ олди чақиртош қатламларидан тузилган. Тубининг бир қисми аччиқшўр сувли кўл. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ (июлнинг ўртача траси 33°, энг юқори тра 47,6°), киши совуқ (янв. нинг ўртача траси —9,6°). Йилига 20 мм гача ёғин ёғади. Ўсимликлар вақтинча оқар сойлар ўзанида учрайди. Турфон сойлигининг кўп қисми чўлдан иборат, шўрхоклар, чеккаларида воҳалар бор. Т. с. да Турфон ш. жойлашган.