ТЎРАБЕКХОНИМ МАҚБАРАСИ

ТЎРАБЕКХОНИМ МАҚБАРАСИ, Сўфилар сулоласи мақбараси — Кўҳна Урганчцаги меъморий ёдгорлик (1333). Урганч ҳокими Қутлуғ Темур хотини, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг қизи Тўрабекхоним номи бн боғланган. Мақбара бизгача анча вайрона ҳолда етиб келган. Пештоқ орқали мўъжаз миёнсаройга, ундан олти қиррали катта хонақоҳга ўтилади. Хона ичига чуқур равоқли токчалар ишланган. Ташқариси 12 қиррали, ҳар томонига чуқур равоқлар ишланган. Пойгумбази 24 қиррали, кулоҳий гумбазли (шарқий қисми сақланган), безакларида нафис кошинкори нақшлар, муқарнаслар қўлланилган. Тўрабекхоним мақбараси 14-а. Хоразм меъморлигининг юксак бадиий маҳорати акс эттирилган ноёб ёдгорлик намунасидир.