ТИБЕРИЙ

ТИБЕРИЙ (Tiberius)(Mmi. ав. 42 — мил. 37) — Рим императори (14 й. дан). Юлийлар — Клавдийлар сулоласидан. Августнннг ўгай ўғли. Преторианларга таяниб автократик сиёсат юргизган. Провинциялардаги солиқ тизимини тартибга солишга хдракат қилиб, ўз мансабини суиистеъмол қилган ноиблар ва олибсотарларни таъқиб остига олган, жамоат бинолари қурилиши ва турли томошаларга сарфланадиган маблағларни, шунингдек, плебейларга тарқатиладиган пул ва ғаллани қисқартирган. Империянинг молиявий аҳволини яхшиланишига эришган.