КОИНОТ

КОИНОТ — макон ва замонда бепоён борлиқ, чексиз моддий олам. Ҳар хил алоҳида жисмларни, уларнинг системаларини, моддаларнинг ҳаракати жараёнида вужудга келадиган космик объектларни (Ерга Қараганда бир неча млн. марта катта) ўз ичига олади. Оламда содир бўладиган турли ҳодисалар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақазо этади. Улар фазо ва вактга боғлиқ ҳолда ривожланади. Бу алоқаларга бўйсунадиган қонуниятларни ўрганиш табиатшуносликнинг асосий вазифасидир. Модданинг Коинотда макон ва замонда тақсимланиши, турли космик жисмлар ва уларнинг тизимлари астрономияда, Коинотнинг умумий тузилиши, ўтмиши ва келажагига оид масалалар космологияда ўрганилади.

Жамият тараққиётининг хар бир босқичида инсоният Коинотнинг бирор чегарасини ўргана олган. И. т. усуллари ва астрономик асбоблар такомиллашган сари, Коинотни кузатиш чегаралари кенгайиб, тадқиқотлар янада чуқурроқ, инсоният билими ҳақиқатга янада яқинроқ бўлиб борган. Дастлаб, инсон ўзи яшаб турган жой ва унинг яқин атрофини, осмонда кўзга ташланиб турадиган жисмларни биргаликда Коинот деб тушунган. Ернинг шарсимонлиги маълум бўлгандан кейин марказда Ер ва унинг атрофида айланувчи ғоят катта осмон гумбази Коинот ҳисобланган. Беруний, Улуғбек, Н. Коперник, Ж. Бруно, Г. Галилей, И. Кеплер, И. Ньютон ва б. нинг ишлари Коинот ҳақида тасаввур ҳосил қилишда ҳақиқий инқилоб бўлди ҳамда Ернинг Коинот даги вазияти ҳақидаги, сайёраларнинг ҳаракат қонунлари ҳақидаги ва б. фанларга асос солинди. Қуёш системаси ҳақида ҳақиқатга бирмунча яқин тасаввур вужудга келди. 19-а. да рус астрономи В. Я. Струве, немис астрономи Ф. Бессель ва б. олимлар Коинотни тадқиқ этишда янгилик — яқин юлдузларгача бўлган масофани аниқлайдиган янги саҳифани очдилар. Юлдузларнинг сайёраларга қараганда кўп марта узоқлиги аниқланди. Галактика ҳақида тушунча пайдо бўдди. Фақат 20-а. 30-й. ларидагина унинг ўлчамлари ва тузилиши ҳақида умумий маълумотлар олинди. Бу даврда осмондаги тумансимон спираль ва эллиптик объектларнинг Галактикадан ташқарида жойлашганлиги, уларнинг ҳар бири Галактикага ўхшаш бир неча ўн миллиард юлдуздан ташкил топган мустақил галактикалар эканлиги исботланди. Коинотни кузатишдаги янги техник воситалар (космик зондлар, космик аппарат) нинг пайдо бўлиши янги кашфиётларнинг яратилишига олиб келди. Мас, Ер, Ой, Венера, Марс, Меркурий, Юпитер ва уларни қуршаб олган фазолар ҳақида кўпгина янги маълумотлар олинди. Ер сунъий йулдошларищн фойдаланиш натижасида фаннинг амалий тармоқлари, хусусан, космик ершунослик — табиий муҳит, ер ресурслари, геогр., геол., океаншунослик ва б. масалаларни ўрганувчи фанлар мажмуи вужудга келди. Навбатда уларнинг биргаликда олинган системаси — Метагалактиканк ўрганиш муаммоси туради. Астрономик асбоблар биздан бир неча млрд. ёруғлик йили узоқликдаги объектларни кузатиш имконини беради. 1963 й. да кашф қилинган квазарлар бундан хам узоқда жойлашган. Коинотнинг ўрганилаётган қисми чегараланганлиги унинг макон ва замонда чексизлигига зид бўлмай, фан ва техниканинг айни пайтдаги тараққиёт чегарасини белгилайди.

Коинот даги моддаларнинг асосий таркиби плазмадан иборат. Бироқ, Коинотда ўта зич табиатли («қора ўра»), шунингдек, асосан, айниган газлардан иборат бўлган объектлар (нейтрон юлдузлар) ҳам бор. Юлдузлар ва галактикаларнинг ўзига хос хусусиятлари унинг сиртида портлашлар ва моддаларнинг отилиши вақтида юқори фаоллик мавжудлиги ҳисобланади (янги юлдузлар, чақнайдиган юлдузлар, ядроси фаол галактикалар).

Ер материк жисмларининг ёши замонавий ҳисоблашларга кўра, ўртача 4,6 млрд. йилни, Қуёшники — 5 млрд. йилдан ортиқни, Галактикаларники — 10 млрд. йилни ташкил этади.

Астрономия фани Қуёш системаси, юлдузлар ва галактикалар оламидаги физик қонуниятлар ва эволюция қонунлари хамда сабабларини ўрганмоқда. Кўпгина космик жисмлар ва улар системаларининг таркиб топиш жараёнлари жуда секин — миллионлаб ва миллиардлаб йил давомида боради. Қуёш системасининг космогонияечни ўргана бориб, унинг тузилиши ва жисмларнинг ҳосил бўлиш таркиби ҳақидаги маълумотларга асосланиш мумкин.

Илгари, Коинот даги барча жисмлар массаси, асосан, юлдузларда тўпланган, сайёралар ва майда жисмлар (комета, метеор жисм, газ, чанг ва б.) унинг озгина қисмини ташкил этади деб фараз қилинар эди. Эндиликда юлдузларнинг пайдо бўлиши ва тараққиётида галактикалар ядроси фаол аҳамияти аниқланди, ноёб квазарлар гравитацион линзалар кашф қилинди Коинот массасининг асосий қисми галактикада тўпланган дейиш мумкин. Галактикаларнинг ўзаро узоқлашиши галактикалар качонлардир бир жойда тўпланган ўта зич жиемдан иборат бўлганлигидан далолат беради.

Ад.: Агекян Т. А., Звёзды, галактики, Метагалактика, 2 изд. М., 1970; Нуритдинов С. Н., Коинот ороллари, Т., 1978; Нуритдинов С. Н., Сомон йўли физикаси, Т., 1989.

Мамадмусо Мамадазимов.