КИСЛОТА-ИШҚОР МУВОЗАНАТИ, к и сл ота — ишқор баланси, кислота-ишқор ҳолати — организм ички муҳитидаги водород кўрсаткичи (рН) нинг нисбий доимийлигини вужудга келтирувчи физик-кимёвий ва физиологик жараёнлар йиғиндиси. Моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган кислотали ва асосли (ишқорли) маҳсулотлар қонга ўтиб туришига қарамай, соглом одам қонидаги рН 7,35 — 7,47 чамасида бўлади. Ҳаётий жараёнлар нормал бўлиши учун организм ички муҳитидаги рН қиймати доимий бўлиши шарт (қ. Гомеостаз). рН 6,8 дан паст ва 7,8 дан юқори бўлса, организм яшай олмайди. Қоннинг буфер системалари ва организмнинг кўпгина физиологик системалари К.-и. м. да қатнашади. Қонга кучли кислота (мас, хлорид кислота) қўшилса, бикарбонат билан реакцияга киришиб, кучсиз карбонат кислота ҳосил қилади, у эса муҳитдаги рН ни ўзгартирмайди. К°нга кучли асос қўшилса, карбонат кислота билан реакцияга киришиб, бикарбонат ҳосил қилади, бу эса қондаги рН ни деярли ўзгартирмайди. Конда карбонат кислота миқдори кўпайганда ўпка орқали, бикарбонат миқдори кўпайганда эса буйрак орқали чиқиб кетади. Қондаги рН нинг кислота томонга силжиши ацидоз, ишқрр томонга силжиши эса алкалоз деб аталади.