КИРЯЛАШ

КИРЯЛАШ (араб, киря — тортиш) — металларга босим билан ишлов бериш; металлни махсус қурилма — киря тешиги (фильер) орқали тортиб ўтказиш. Кирялаш натижасида металл заготовка (сим, чивиқ ва б.)нинг кўндаланг кесим юзи кичраяди, ўзунлиги ортади, сиртининг сифати ва механиқ хоссалари яхшиланади. Кирялаш пўлат, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан турли шаклдаги трубкалар, диам. 0,002 мм гача бўлган симлар, 100 мм гача бўлган чивиқлар тайёрлашда қўлланилади. Кирялаш жараёни махсус қурилма – киря л а ш с т а н и да амалга оширилади. Кирялаш станининг асосий қисмлари — киря (тешикли қурилма) ва тортиш қурилмаси. Металлни тўғри чизиқ бўйича тортиб чўзадиган ва киряланган металлни барабанга ўрайдиган Кирялаш станлари бўлади. Станни ҳаракатлантириш усулига кўра, занжирли, рейкали, гидравлик, барабанлар сони бўйича бир барабанли ва кўп барабанли турларга бўлинади. Кирялаш станининг тортиш кучи — 1кН дан, 2,5 МН гача.