КЕСРОНИЙЛАР

КЕСРОНИЙЛАР — Озарбайжондаги Ширвон давлати (1027—1382) ҳукмдорлари сулоласи; ширвоншоҳ унвони билан тахтни бошқаришган. Ширвон Озарбайжон мустақиллиги учун кураш марказига айланган. Манучеҳр II (1120 — 49) ва Ахситан даври (1149—1203)да салтанат кучайган. Кесронийлар ўрнига дарбандия сулоласи келган.