КЕРКИРА

КЕРКИРА, Корфу — Иони денгизидаги орол. Иони о. лари тўдасида, Греция таркибида. Майд. 592 км2. К. нинг шим. тоғлик, энг баланд ери 906 м, жан. эса сертепа текислик, асосан, оҳактош ва сланецлардан тузилган. Иқлими субтропик иқлим. Доим яшил бутазорлар (маквис), шим. алоҳида ўрмонзорлардан иборат.