КЕГЛЬ (кегель) — матбаада — шрифт ўлчами. Ҳарф баландлиги (очко) ва елкачалар (очко усти ва тагидаги бўш жой) ни ўз ичига олади. Пунктларда ўлчанади (1 пункт = 0,376 мм). Кегльлар ўлчамига қараб турли номлар билан аталади: бриллиант, диамант, перл, нонпарель, миньон, петит, боргес, корпус, цицеро, миттель, терция, текст (мас, нонпарелнинг ўлчами 6 пунктга, яъни тахм. 2,25 мм га, петитнинг ўлчами 8 пунктга, яъни тахм. 3 мм га тенг).