КАУТСКИЙ (Kautsky) Карл (1854.16.10 — 1938.17.10) — Германия социал-демократияси, 2-Интернационал етакчилари ва назариётчиларидан бири. 1883 — 1917 й. ларда Германия социалдемократияси назарий жур. «Нойе цайт» муҳаррири. 19-а. 80-й. ларида ва 20-а. бошларида марксизм руҳида асарлар ёзган, 1885—90 й. ларда Ф. Энгельс билан ҳамкорлик қилган. Ammo кейинчалик, 1905 й. дан бошлаб радикал марксчилар (Р. Люксембург ва б.)га қарши кескин кураш бошлади. 1-жаҳон уруши бошланганидан сўнг марксизмдан тамоман воз кечди. Қуролли курашни эмас, балки парламент усулидаги курашни ижтимоий инқилобнинг омили деб билди. К. Россиядаги Октябрь тўнтаришига, пролетариат диктатураси ўрнатилишига қарши чиққан.