КАТТА ПАНДА

КАТТА ПАНДА, бамбук айиқ (Ailuropoda melanoleuca) — енотсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Баъзан Катта пандани айиқсимонлар оиласига ёки кичик панда билан бирга пандасимонлар оиласига киритилади. Уруғнинг ягона тури. Ташқи кўриниши айиққа ўхшаш, ундан тишларининг тузилиши ва думининг узун бўлиши билан фарқ қилади. Уз. 120—180 см, думи 12 см га яқин. Танаси йўғон, оёқлари калта. Юнги оқ, фақат оёқлари, қулоғи ва думининг учи, кўзлари атрофи қора; кўкрагида ҳам кўндаланг қора йўли бўлади. Хитойда тарқалган, илгари Ҳиндихитой ва Калимантан о. даги бамбук ўрмонларида яшаган. 1—2 та бола туғади. Бамбук новдалари ва иддизи билан озикланади. Сони кескин камайиб бормоқда. Хитойда «миллий хазина» деб эълон қилинган. Тутқинликда деярли кўпаймайди. Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилоти Қизил китобига киритилган.