КАССИНИ

КАССИНИ (Cassini) — ота-бола француз астроном ва геодезистлари (миллати — итальян):

1) Жованни Доменико Кассини (Жан. Доминик) (1625—1712) — Париж расадхонасининг биринчи директори (1669 й. дан); Юпитер ва Марснинг айланишини, Сатурннинг 4 йўлдошини кашф қилган, Сатурн ҳалқасидаги тирқиш (К. бўлинмаси ёки «тирқиши») ни аниқлаган. Ойнинг оптик либрацияси (тебранишлари) ни тадқиқ қилган;

2) Жак Кассини (1677—1756) — Париж расадхонасининг директори (1712 й. дан); Париж меридианининг жан. ва шим. ёйларини ўлчашда қатнашган; параллел градусини биринчи бўлиб ўлчаган (1734).