ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ — инсон эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган истеъмол буюмларининг товар шакли; пулга сотиб олиб, истеъмол этиладиган моддий маҳсулотлар ва ҳар хил хизматлар. Истеъмол товарлари шахсий истеъмолни крндиради, инвестиция товарларидан инсон тирикчилигини таъминлаши билан фарқланади, меҳнат ресурсларини қай-тадан ҳосил этилишига шароит ҳозирлайди. Истеъмол вазифасига кўра, Истеъмол товарлари озиқ-овқат товарлари, ноозиқ-овқат товарлари ва пулли хизматларга бўлинади. Булар, уз навбатида, кичик гу-руҳларга ажратилади. Истеъмол товарлари ичида ноозиқ-овқат товарлари тури куп (улар кимга мўлжаллангани, қайси эҳтиёжни қондириши, истеъмол этишга қулайлик яратишга қараб ғоят хилма хил булади ва индивидуал дид ҳамда модани назарда тутади). Хизматлардан иборат Истеъмол товарлари ҳам, шартли равишда, маданий, маиший ва ижтимоий хизматлар каби турларга ажратиш мумкин.