ИНКРУСТАЦИЯ

ИНКРУСТАЦИЯ (лот. incrustatio — қадаш) — безаш усули; буюм, бинолар (тарзи, интерьери ва б.)ни бадиий безашда кенг қўлланилади. Ёғоч, тош, садаф, суяк, кошин ва б. бўлакларидан қадаб, ёпиштириб нақш, ёзув, тасвир ҳосил қилинади. Безатилаётган сиртга ундан бошқа материал (ёғоч, садаф ва б.)дан ёки айни шу материалнинг бошка ранглиси (мас, оқ мар-марга қора мармар, оқ ёғочга қора ёғоч) ўйиб қадалади. Халқ амалий бе-зак санъатида ёғочга ёғочдан Инкрустация қилиш муқатта, хотамкори деб аталади. Яна қ. Қадама, Қадама нақш.