ГИДРОФИЗИКА — геофизика бўлими. Сувнинг физик хоссалари ва гидросферавя юз берадиган физик жараёнларни ўрганади. Бундан ташқари, сувнинг молекуляр тузилиши, сув, қор ва музнинг физик-механик хоссалари, радиацион, электр, радиоактивлик ва акустик хусусиятлари; сув ҳавзасидаги жараёнлар — оқимлар, тўлқинларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши; сув лойқаларининг ҳаракати; сув ҳавзаларининг исиши, совиши ва буғланиши; қор эриши; қуёш нурининг сув сиртига тушиши ва тарқалишини текшириш билан шуғулланади. Гидрофизика денгиз физикаси ва қуруқлик сувлари физикаси соҳаларига бўлинади. Ўзбекистонда Гидрометеорология Бош бошқармасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида қуруқлик сувларида инсон соғлиғи учун зарарли бўлган элементларни ва уларнинг миқдорини аниқлаш ва таҳлил қилиш ишлари билан шуғулланади.