ГАЗЛИ-НУКУС ГАЗОПРОВОДИ — газ магистрали. Ўзбекистоннинг шим. даги истеъмолчилар эҳтиёжини республиканинг ўз гази билан қондириш мақсадида (Урганч ш. тармоғи билан бирга) қурилган. Газ йўлининг 1-навбати 1994 й. да ишга туширилган (уз. 94 км), 1997 й. да курилиш якунланган. Умумий уз. 317,7 км (жумладан Урганч ш. тармоғи 28 км). Газ йўлида 1020 мм ли қувурлар ётқизилган. Ундан лойиҳа қуввати бўйича йилига 8 млрд. м3 дан кўпроқ газ ўтади.