ГАЗЛИ ИНДИКАТОР (газ ва лот. indico — кўрсатаман, аниқдайман) — ахборотларни кўринадиган ҳолга келтириб берадиган газ тўлдирилган назорат асбоби. Унда асосан биқсима разряднит катод соҳаси нурланишидан фойдаланилади. У катта (юзларча ва мингларча нит) ёрқинлик ҳосил қилади. Газли индикаторнинг сигналли, белгили, чизиқли, матрицали хиллари бор. Сигналли Газли индикатор — неон индикатор лампалари ва кичик сатҳ кучланиш индикаторлари; буларда ахборот нуқталар ёки кичик ёруғ соҳалар тарзида кўринади. Белгили Газли индикаторда ахборот ёруғ электродлар ҳосил қиладиган белгилар тарзида кўринади. Чизиқли Газли индикатор — аналог ва дискрет индикаторлар; буларда ахборот ёруғ устунча ёки нуқта тарзида кўринади. Матрицали Газли индикаторда ахборот ясси экранда нурланиб турадиган нуқталар мажмуи тарзида кўринади. Газли индикатор техника ва турмушда, и. т. ишларида, авария вазиятларининг оддини олишда кенг қўлланилади (яна қ. Индикатор).