ГАЙМАНОВ МОЗОРҚЎРҒОНИ — қад. мозорқўрғон (мил. ав. 4-а.). Украинадаги Запорожье вилоятининг Васильев туманидаги Балки қишлоғи яқинида жойлашган. Қўрғон атрофи тош териб (тошғов) иҳоталанган. 1969—70 й. ларда текширилган. Гайманов мозорқўрғонидан скифларнинг «ҳайвон услуби»да ишланган 250 цан зиёд олтин безаклари, шунингдек қуроляроғ, сопол идишлар, кўплаб рўзғор буюмлари топилган. Скиф жангчиларининг бўртма тасвири туширилган кумуш зарҳал идиш айниқса диққатга сазовор.