ГАВАЙИ ТИЛИ — гавайиликлар тили. Гавайи о. ларида тарқалган полинезия тилларидан бири. Европаликлар ҳамда шим. америкаликлар келгунга қадар орол аҳолиси фақат шу тилда сўзлашган. Гавайи тили бой оғзаки адабий ижодга эга бўлган, аммо 19-а. 1-ярмидан унутила бошлаган. Гавайи тили 19-а. 1-ярмидан лотин алифбосига мосланган ва бу ёзувда биринчи газ. чиқади (1834). Гавайи о. ла-рининг АҚШ томонидан аннекция қилингани туфайли (1898) Гавайи тилида фақат оролнинг полинез аҳолисининг авлодлари — гавайилик этник гуруҳлар ва уларнинг купчилигини ташкил этган метислар (175 минг киши; 1992) кундалик турмушда сўзлашадилар, холос. Ҳоз. гавайиликларнинг аксарият қисми инглиз тилида сўзлашади.