ГАРВАРД АСТРОНОМИЯ РАСАДХОНАСИ — Гарвард университетининт и. т. муассасаси. 1839 й. да қурилган, 1955 й. да Кембриждаги Смитсон астрофизика расадхонасига бирлаштирилган. Гарвард астрономия расадхонаси метеорларни фотографик усулда кузатиш, ўзгарувчан юлдузлар ва метагалактикани ўрганиш, космология ва б. ишлар б-н шуғулланади. Асосий асбоблари: 1,5 м ли рефлектор, 60 ва 80 мм ли Шмитд телескопи, 18 мм ли радиотелескоп ва б. Расадхонада кўп йиллар давомида олинган ярим миллиондан ортиқ фотосуратлар сақланади. Гарвард астрономия расадхонаси таркибига: ун-тнинг ўзида жойлашган астрономия расадхонаси (1844 й. дан). Бостон, Клаймакс (АҚШ, Колорадо штати) ва Блумфонтейн (ЖАР) да жойлашган астрономия ва метеорларни кузатиш ст-ялари киради.