ГАРНИ — қад. қалъа ва турар жой қолдиғи. Еревандан 27 км шарқда жойлашади арман подшоларининг ёзги қароргоҳи (мил. ав. 2-а. — мил. 17-а.). Қалъа деворида 7 тўғри бурчакли минора бор. Девор ва минора чегалар билан ўзаро мустаҳкамланган йирик базальт тошлардан тикланган. Археологик қазишлар натижасида Гарнининг энеолит ва жез давридан тортиб, то ўрта асрларгача бўлган бир неча маданий қатлами аниқланган. Сатҳига ранг-баранг тош терилган катта ҳаммом харобаси (3-а.) ва бир неча ибодатхона бор. Ибодат-хоналарнинг энг каттаси (4,82×16,02) мажусий қабилаларга мансуб бўлиб, Кичик Осиё я. о. даги ибодатхоналарига ўхшашдир. Гарни қабрларидан жез ва темирдан қилинган меҳнат қуроллари, ҳарбий аслаҳалар, зеб-зийнат буюмлари топилган.