ГАРМЧАШМА СВИТАСИ

ГАРМЧАШМА СВИТАСИ (Помирдаги Гармчашма дарёси номидан) — архей эрасининг Вахон сериясига мансуб тог жинслари мажмуи. Геолог М. И. Рабкин Помирдаги Шоздара тизмасида ажратган (1941). Гнейс, мигматит ва қисман мармар тошдан иборат, калинлиги 1500—2000 м. Помир тоғининг жан.ғарбида тарқалган