ГАРДУН (форс. — фалак,осмон, айлана, тақдир) , гардония — 1) Ўн икки мақом туркумида 6 овозадан бирининг номи. Шу боисдан овозаларнинг таркибий қисми мураккаботларга нисбатан Гардунияий Буслик, Гардунияий Нигор номлари қўлланилган;
2) Шашмақом таркибидаги дойра усули ва шу усул жўрнавозлигида ижро этиладиган такрорий (айланма) куйлар. Гардунлар Ирокдан бошқа барча мақомларнинг чолғу қисмидан ўрин олган ва ҳар бир мақом номи билан бирга аталган: Г. и Бузрук, Гардуни Рост ва ҳ. к. Г. лар жозибали ҳамда ёқимли мусиқа асарларидир. Уларга хос кўтаринки рухдаги куй тингловчига қувноқ, тантанавор кайфият бағишлайди.