ГАРДЕР БЕЗИ

ГАРДЕР БЕЗИ (Glandula nictitans) — қуруқликда яшовчи купчилик умуртқали ҳайвонлар кўзидаги пирпиратувчи парда бези. Мугуз пардани мойлаб турадиган ёғли модда ажратади. Купчилик ҳайвонларда Гардер бези пастки қовоқнинг ичида (бурун томонда) куз бурчагида жойлашган. Гардер бези тупроқ ичида яшовчи судралиб юрувчилар (мас, амфисбенлар ва кур илонлар)да яхши ривожланган. Кўпчилик сут эмизувчиларда, жумладан одамда редукцияга учраган. Безни биринчи марта Швейцария анатоми И. Гардер буғуларда тасвирлаб берган (1694).