ГАРДЕНИЯ

ГАРДЕНИЯ (Gardenia) — рўяндошлар оиласига мансуб доим яшил буталар туркуми. Барглари яхлит, этли, ялтироқ, қарама-қарши жойлашган. Гуллари хушбўй, оқ, сарғиш ёки бинафша ранг, шохларининг учида ёки барг қўлтиғида жойлашган. Гултожи карнайсимон, 5—9 бўлакли. Резавор мева тугади. 250 тача тури бор, асосан тропик зоналарда усади. Баъзи тур лари, мас, қатмақат гулли Гардения (G. fl orida), цитриодора Гардения (G. Citriodora) хушбўй ва манзарали ўсимлик сифатида хоналарда ўстирилади.