ГАП БЎЛАКЛАРИ

ГАП БЎЛАКЛАРИ — ran тузилмасида муайян сўроққа жавоб бўлиб, маълум бир синтактик вазифани бажарувчи сўз ва сўз бирикмалари. Гап бўлаклари ran тузилмасидаги аҳамиятига кўра қуйидаги 2 асосий турга ажралади:

1) бош бўлаклар — гапнинг предикатив асосини ташкил этувчи эга ва кесимдан иборат бўлади;

2) иккинчи даражали бўлаклар — бош бўлаклар б-н ёки ўзаро бир-бирлари билан тобе алоқада бўлади, ҳоким бўлак маъносини аниқдаб, тўлдириб, изоҳлаб келади ҳамда асосий хусусиятларига кўра аниқловчи, тўлдирувчи ва ҳолта бўлинади.