ГАП

ГАП — дўст-тенгқур, ҳамкасблар уртасида навбат билан утказиладиган зиёфат, меҳмондорчилик, суҳбатли кечалар. Гап иштирокчилари энг купи билан 20—25 ёки энг ози 6—12 кишидан иборат «бир тўп», «бир жўра» булиб уюшадилар, уларнинг ҳар бири «жўра», «улфат» деб номланади. Г. Тошкент, Сирдарё вилоятлари, Фарғона водийсида «гап», «навбат», Ўзбекистоннинг жан. вилоятларида «гаштак» (айрим жойларда «гапи гаштак»), Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида «халфана», Хоразм вилоятида «қатор зиёфат», «утиришма», «гурунг», номлари билан ҳам аталади. Гап мажлиси маълум касб эгалари, ҳунармандлар ёки ҳаммаҳалла тенгқурлар ўртасида утказилган. Косиблар, отбоқар, аравакаш, мешкоб, буёқчи, дурадгор ва ҳ. к. алоҳида-алоҳида тўпларга уюшган. Ўтмишда Ўрта Осиёда маданий ҳордиқ муассасалари бўлмаганидан Гап дам олиш ва вактни кўнгилли ўтказишнинг бир тури бўлган. Гап мажлислари ё навбат билан ёки ўртада маблағ тўплаб ўтказилган. Ўртада маблағ тўплаб зиёфат ейиш «тўкма» деб аталган ва, одатда, кеч куздан то баҳоргача ҳар куни ўтказилган. Тукма бой табақалар орасида (ЧирчиқОҳангарон, Фарғона водийлари) купроқ тарқалган эди. Гап навбати келган жура меҳмонхонага зиёфат масаллиқларини то ўгинигача олиб келган. Таомларни тайёрлаш учун жўралар орасидан 2—3 киши ошпазликка белгиланган. Гапда суҳбат, ўйин, ашулалар бўлиб, одобдан ташқари гап-сўз бўлмаган. Кеча давомида аскиябозлик, шеърхонлик, турли мавзуларда ширин суҳбатлар ўтказилган. Гапда жўраларнинг сони бир мавсум учун ўзгармай қолган. Баъзи жойларда эса тўп таркиби йилдан-йилга ўзгаришсиз давом этган. Бир тўпда Гап еган жўралар ҳар қандай ишда бир-бирларига ёрдам берганлар, деҳқончилик ишлари, иморат қуриш. тўй, аза, қувонч ва мусибатда ҳамкор ва ҳамдард бўлганлар. Гап бериш ўзбек, тожик ҳамда уларга яқин жойларда ёки аралаш яшовчи қозоқ, қирғиз ва уйғурлар орасида ҳам тарқалган.