ГАНЖА (1804-1918 й. ларда Елизаветполь, 1935—89 й. ларда Кировобод) — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар, Ганжасой дарёси буйида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 282,2 минг киши (1991). Енгил (пахта тозалаш зди, туқимачилик, гиламмовут к-тлари ва б.) ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Алюминий, приборсозлик, чинни з-длари ва б. бор. 3 олий Ўқув юрти (шу жумладан Озарбайжон қ. х. академияси), 2 театр, ўлкашунослик, археология ва этн. музейлари мавжуд. Ганжага 7-а. да асос солинган. 12 — 13-а. ларда Озарбайжоннинг йирик савдо-хунармандчилик ва маданий маркази. Ганжа 18-а. да Ганжа хонлигининг пойтахти. Гуй Имом ибодатхонаси мажмуаси (14 — 17-а. лар), Жоме масжиди (17-а.) ва б. сакланган.