ГАНДИЗМ — ижтимоий-сиёсий, диний-фалсафий таълимот. М. К. Ганди томонидан ишлаб чиқилган ва ҳинд миллий озодлик ҳаракатининг мафкурасига айланган. Гандизм га^ш/дуиамназарий асос қилиб олинган. Келиб чиқиши қад. ҳинд анъаналарига бориб тақалади. Ижтимоийсиёсий масалаларни ҳал қилишда диний ахлоқ нуктаи назаридан ёндашиш бу таълимотга хос хусусият. Ер юзида «сарвадойя», яъни «умумий фаровонлик жамияти» қуриш ғоясини илгари сурган. Бу мақсадга эришишнинг усули — «сатьяграха», яъни «куч ишлатмасдан курашиш»дир. Тарихан шаклланган тартиботлар ҳамда урфодатларни сақлаб қолиш зарур, уларни куч ишлатмасдан аста-секин янги мазмун билан тўлдириб, қайта қуриш керак. Гандизм жамиятдаги тенгсизликни рад этади, кастачиликка қарши чиқади. Ҳиндистон мустақилликка эришганидан (1947) ва М. Гандининг фожиали ўлимидан (1948) кейин Гандизм миллий озодлик кураши мафкураси сифатидаги мавқеини йўқотди.
Ад.: Ҳиндистонда ижтимоий фикрлар, Т., 1973; Джавахарлал Неру, Взгляд на всемирную историю, т. 3, М., 1975.