ГАНДИ Ражив (1944.20.8, Бомбай – 1991.21.5, Шри-Перумпудур) — Ҳиндистоннинг давлат ва сиёсат арбоби. Индира Гандинмнт ўғли, Ҳиндистон ва Англия ун-тларида олий маълумот олган. 1980 й. дан Ҳиндистон сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлаган ва Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК) партиясининг ёшлар ташкилоти га раҳбарликқилган. 1981 й. июнида Хиндистон парламентининг халқ (қуйи) палатасига сайланган, 1983 й. фев. ойида ҲМК (И) Умумҳиндистон қўмитасининг бош котиби. 1984 й. 31 окт. да Индира Гандининг ўлимидан сўнг халқ палатасидаги ҲМК (И) фракцияси раҳбари этиб сайланган ва Хиндистон Республикаси бош вазири, айни пайтда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири (1984—88). 1989 й. сайловларда ҲМК (И) мағлубиятга учрагач, Ганди ҳукумати истеъфога чиққан. У террорчилар томонидан ўлдирилган.