ГАН Павел Викторович

ГАН Павел Викторович (1894.29.6, ҳоз. Себеж ш., Россиянинг Псков вилоятида — 1967.29.1, Тошкент) — манзарачи рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). 1928 й. да Ўрта Осиёга келиб, Самарқандда, 1935 й. дан Тошкентда яшаган. Республика рассомлик билим юртида дарc берган (1936— 57). Асарларида Ўзбекистан, хусусан Бўстонлиқ манзаралари («Чирчиқ водийсида», 1952; «Тоғ оқшоми», «Оқшом», 1956; «Чимён этагида», 1957) акс эттирилган. Кўплаб этюдлари, портретларида меҳнат аҳлини улуғлаган, манзараларида инсонни табиатнинг ажралмас қисми сифатида акс эттирган.