ГАН Арнольд Павлович

ГАН Арнольд Павлович (1928.1.1, ҳоз. Себеж ш., Россия) — монументалист рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). П. Ганнкнт ўғли. 1955 й. дан Тошкентда. Республика рассомлик билим юртида дарс берган (1955—62). Ўзбекистан маҳобатли рангтасвири ривожига муносиб ҳисса қўшди. Асарлари: Жиззах театри (Ч. Аҳмаров билан ҳамкорликда, 1981), Тошкент метрополитенининг Космонавтлар бекати (1984), «Туркистон» концерт зали (1994), Украина элчихонасидаги «Карпатлар» (1997) деворий расмлари, Темурийлар тарихи давлат музейидаги витраж (1996, А. Ахметшин билан ҳамкорликда) ва б. Асарлари чет мамлакатлар хусусий галереялари, республика музейларида сакланади.