ГАМЕТАНГИЙ, гаметадон (гаметалар ва юн. angeion — жой, идиш) — 1) баъзи ўсимликларда гаметалар ҳосил бўладиган бир ёки кўп ҳужайрали жинсий орган. Айрим тубан ўсимликларда (мас, улотриксдошлараа) Гаметангий оддий вегетатив ҳужайрадан иборат. Гаметангий кўпчилик қўнғир ва қизил сувўтлар, тубан (оомицетлар) ва юксак (аскомицетлар, базидиямицетлар) замбуруғлар ҳамда архегониал ўсимликлар учун хосдир. Юксак ўсимликларда гаметалар махсус аъзолар — антеридий (эркак гамета ҳосил бўладиган) ва оогоний ёки архегонийларда (тухум ҳужайра ҳосил бўладиган) етилади;
2) баъзи замбуруғлардаги кўп ядроли ҳужайралар.