ГАМБИЯ

ГАМБИЯ — Ғарбий Африкадаги дарё, Гвинея, Сенегал ва Гамбия ҳудудида оқади. Уз. 1200 км, ҳавзасининг майд. 180 минг км2. Гвинея Республикасидаги Фута-Жаллон платосидан бошланади, паеттекисликдан оқиб, Атлантика океанига қуйилади. Қуйилиш ерида эни қарийб 20 км. Ўзани эгри-бугри; орол ва остоналар кўп, ўрта оқимида соҳили ботқоқлашган. Июндан окт. ойигача тошиб туради. Қуйилиш жойидан бошлаб 350 км масофада кема қатнайди. Ўртача сув сарфи 2000 м3/сек. Дарё соҳилида Банжул порти жойлашган.