ГАМАЗИДЛАР

ГАМАЗИДЛАР (Gamasoidea) — паразитоформ каналарнинг катта оиласи, 20 оила, 3000 турдан иборат. Танасининг уз. 0,3—4 мм, сарғиш жигарранг, оёқлари тирноғининг остида хўжайин танасида ўрмалаб юришга мослашган сўрғичлари бор. Оғиз органлари қон сўришга мослашган, қорин қисмининг икки ёнида нафас тешиклари бўлади. Гамазидлар қушлар танаси, бурун бўшлиғи, ўпкаси ва ҳаво халтачаларида; айрим турлари кемирувчи ҳайвонлар инида ва танасида яшайди. Гамазидлар тухум қўйиб, айримлари тирик туғиб кўпаяди. Тухумдан чиққан майда нимфалар 2 марта туллаб вояга етади. Бир йилда 8—10 марта наел қолдиради. Гамазидлар отларга энцефаломиелит, паррандаларга спирохетоз касаллигини қўзғатувчи паразитларни тарқатади.