ГАЛЬВАНОДИАТЕРМИЯ

ГАЛЬВАНОДИАТЕРМИЯ — электр б-н даволаш усули; бунда гальванизация билан диатермия баданга бир вақтда таъсир эттирилади. Юқори частотали ток ҳужайраларнинг утказувчанлигини оширади, гематоэнцефалик барьерни бўшаштириб, дори модда ионларининг организм тўқималарига кириши учун қулай шароит туғдиради. Гальванодиатермияда гальванизация ҳамда диатермия аппаратларидан фойдаланилади (яна қ. Электрофорез). Подагра, ревматизм, юрак-томир касалликлари, артериосклероз, гипертония касалликлари, шунингдек ҳар хил чандикларни даволашда қўлланилади.