ГАЛЕРЕЯ (франц. qalerie) — 1) пешайвон, бостирма; биноларда ён деворларидан бири ўрнига устунлар ўрнатилган усти ёпиқ, узун, энсиз айвонли қурилма; узун балкон;
2) ён деворларининг бири ойнаванд қилиб қурилган узун зал;
3) ўрта асрларда сарой ва уйларнинг раем ва ҳайкаллари билан безатилган йўлаклари;
4) томоша залининг юқориги яруси (ўриндиқлари);
5) кўпгина бадиий музейларнинг номи (мас, Третьяков Галерея си; Ўзбекистон БАнинг «Истиқпол» Г. си, 2000).