ГАЛЕН ПРЕПАРАТЛАРИ

ГАЛЕН ПРЕПАРАТЛАРИ (Praeparata galenica, s, Galenica) — ўсимликлар (илдизи, барги, гули, пўстлоғи ва б.), минераллар ва ҳайвонлар хом ашёсини қайта ишлаб олинадиган дорилар. Кдц. Рим врачи Клавдий Гален номи билан юритилади. Факат Гален даврида эмас, балки ҳозир ҳам турли фармацевтик усуллар билан тайёрланган ҳар хил дорилар Гален препаратлари деб аталади. Кўпчилик Гален препаратлари хом ашёдан, уни сув, спирт, эфир ёки спирт б-н сув, эфир билан спирт аралашмалари воситасида экстракция қилиб олинади. Бошқалари эса, одатда, бирор доривор модданинг сув, спирт ёки ёғдаги эритмасидан иборатдир. Гален препаратларининг асосий гурухлари: экстрактлар, настойкалар, хушбўй сув ва спиртлар, шарбатлар, эритмалар, совунли спиртлар, совункрезолли препаратлар ва ҳ. к. Замонавий шифобахш препаратлар (пепсин, тиреоидин, алой, кора смородина экстрактлари, аллилсат ва б.) Г. п. сирасига киради.

Неогален (новогален) препаратлари ўсймлик хом ашёсидан тайёрла-ниб, балласт моддалардан мумкин қадар тозаланган ва биологик жиҳатдан стандартлантан алохида Гален препаратлари дир. Буларни инъекция (мас, тери ости га юбориш) учун ишлатса бўлади.