ГАЛДАН-ЧЕРЕН

ГАЛДАН-ЧЕРЕН, Галдан-Цэрэн (?1745) — Ойрат хонлигининг ҳукмдори (1727—45). 18-а. нинг 30-й. ларида Халха (Шим. Монголия) учун манжурларнинг Хитойдаги Цинь сулоласи билан урушлар олиб борди. Г.-Ч. нинг мақсади 1691 й. дан бери манжур сулоласи қўл остида бўлган Халхани ўзига тобе этиб мустақил монгол давлати барпо килиш эди. Икки томон ўртасида тузилган сулҳ битими (1739)га кўра, Олтой тоғлари ҳар икки давлат ўртасида чегара деб тан олинди. Г.-Ч. 1740—45 й. л ар да ҳоз. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларига бостириб келган, бироқ Фарғона водийсида ўтроқ аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келгач, чекинишга мажбур бўлган. Г.-Ч. Қоратегин (Тожикистон) орқали ўтиб, ҳоз. Афғонистоннинг шим. вилоятларини тала-ган. Цинь ҳукмдорлари Г.-Ч. вафотидан сўнг хонлиқдаги ички низолардан фойдаланиб, унинг ерларига ҳужум қиладилар (1755—57) ва Амурсана бошчилигидаги қўзғолонни бостириб (1757), Ойрат хонлигини тугатадилар. Г.-Ч. ҳукмронлиги даврида деҳқончилик, ҳунармандчилик (мовут тўқиш, металл буюмлар ишлаш), савдо-сотиқ ривожланди.