ГАГАРАЛАР

ГАГАРАЛАР (Gaviiformes) — қушлар-нинг бир туркуми. 5 тури: қизилтомоқ гагара (G. stellata), қоратомоқ гагара (G. arctica), оқбўйинли гагара (G. pacifi ca), оқ тумшуқли гагара (G. adamsii), қутб гагараси (G. immer) мавжуд. Нисбатан йирик қушлардан. Оғирлиги 1 кг дан 6,4 кг гача. Сув муҳитида яшашга жуда яхши мослашган. Ҳаётининг асосий қисмини сувда ўтказади, кўпайиш учун қуруқликка чиқади, аммо ерда юра олмайди. Гагаралар денгиз қушидир. Чучук сувли ҳавзаларда миграция ва урчиш даврида учрайди. Г. Шим. ярим шарнинг совуқ ва мўътадил минтақаларида тарқалган. Кўпайиш даврида Осиё, Европа ҳамда Шим. Американинг тундра ва ўрмон зоналарида яшайди. Кўпинча 2 та тухум қўяди. Тухумларни модаси ва нари навбат б-н 24—29 кун босади. Тухумдан чиққан жўжалар сувга тушиб сузиб кетади. Асосан майда балиқпар билан озиқланади. Ўзбекистонда қизилтомоқ ва қоратомоқ Гагаралар қишлаш ва учиб ўтиш даврида аҳёнаҳёнда учрайди.