ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАР

ФУҚАРОВИЙ ЖАВОБГАР — фукаролик иши бўйича даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан судга жавоб бериш учун жалб килинган шахс. Даъво талаби кимга нисбатан қаратилган бўлса, ўша шахс жавобгар сифатида эътироф этилади. Мас, алимент ундириш тўғрисидаги ишда алимент тўлаши шарт бўлган шахс, жиноят орқасида етказилган зарарни ундиришда айбланувчи шахс Фуқаровий жавобгар сифатида ишга жалб қилиниши мумкин.

Фуқаровий жавобгар даъвогарнинг талабини тўлиқ ёки қисман тан олишга, даъвога нисбатан эътироз ва карши даъво беришга, қонунда белгиланган тартибда даъвогар б-н келишув битими тузишга, суднинг чиқарган қарорлари устидан шикоят беришга ҳақли.