ФРАНКОНИЯ

ФРАНКОНИЯ (Franken) Германиядаги тарихий вилоят. Илк ўрта асрларда франклар истиқомат қилган ҳудуд, 9-а. охири — 939 й. да Германия қироллигининг қабилавий герцогликларидан бири, кейинчалик бир неча феодал мулкларга парчаланиб кетган. Франкония номи фақат Шарқий Франкония (Майн дарёси хавзаси) учун сакланиб крлган. Унинг катта қисми 1803 й. да Бавария таркибига киритилган.