ФИЗИК КИМЁВИЙ АНАЛИЗ

ФИЗИК КИМЁВИЙ АНАЛИЗ — модда ёки системанинг физик хоссалари билан унинг таркиби ўртасидаги боғлиқликни ўрганадиган кимёвий термодинамика усули. Физик кимёвий анализда системанинг турли физик хоссалари, кўпинча фазавий ўтиш траси ва б. иссиклик хоссалари (иссиклик ўтказувчанлиги, иссиқдик сиғими, иссиқликдан кенгайиши), электр (электр ўтказувчанлиги, диэлектрик сингдирувчанлиги), оптик (синдириш кўрсаткичи), зичлик, қовушқоқлик, қаттиқлик каби хоссалари ўрганилади. Текширилаётган объектнинг рентген структуравий анализи, микроскопик металлография ва б. усуллари билан аниқпанадиган тавсифларидан ҳам фойдаланилади.

Физик кимёвий анализнинг асосий усули — хосса (таркиб) ўзгариши билан ҳолат ўзгариши (таркиб — тра, таркиб — босим ва ҳ. к.) нинг геометрик анализига асосланган. Чунки фазалар мувозанатларини аналитик аниқлаш усули қийин бўлиб, фазалар соҳасини тақрибан аниқлай олади. Диаграммаларни геометрик анализ қилиш усули фаза структураси ва таркибининг ўзгаришини тўғри аниклашга имкон берадиган ягона усул ҳисобланади. Бу Ф. к. а. нинг баъзи кўп фазали, кўп компонентой системалар — қотишмалар, минераллар, эритмалар, карбидлар, оксидлар, ярим ўтказгич ва ўта ўтказгич материаллар, органик бирикмалардан иборат системалар ва б. ни тадқиқ қилувчи муҳим усулга айланишига кенг йўл очади.

Физик кимёвий анализ кимё ва кимётехнологиянинг барча соҳаларида, шунингдек, металлургия, геол. минералогия тадқиқотларида ва б. да қўлланади.