ФИЖИЙЛАР — халқ, Фижи оролларининг туб жой аҳолиси (340 минг киши, 1990-й. лар ўрталари). Фижи тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар, анъанавий эътиқодлар сакланган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, мевачилик, балиқ овлаш.