ФИГУРАЛИ УЧИШ

ФИГУРАЛИ УЧИШ — спорт тури. Унинг асосида конькида югурувчи спортчининг муз устида ҳаракат йўналишини ўзгартириши, айланишлар ва сакрашлар билан боғлиқ махсус харакатлари ётади. Аёллар ва эркакларнинг якка ҳолда, жуфт ҳолда учиши ва спорт рақслари бўйича мусобақаларни ўз ичига олади. Якка ҳолда учиш мактаб деб номланган 3 та мажбурий расмфигура, 7 мажбурий элементдан иборат қисқа эркин дастур (бажариш вақти 2 мин. гача) ва шахсий эркин дастурини (аёллар учун 4 мин., эркаклар учун 5 мин) бажаришни ташкил этади. Жуфт ҳолда учиш киска дастур (6 мажбурий элемент — қадамлар комбинацияси, кўтариш; алоҳида ва биргаликда айланишлар, сакрашлар; 3 мин. гача давом этади) ва эркин дастур (5 мин)дан иборат. Спорт рақслари дастурида 3 мажбурий, оригинал ва эркин рақслар бўлади. Фигурачиларнинг маҳорати 6 балли тизим билан баҳоланади. Фигурали учиш спорт тури сифатида 19-а. нинг 60-й. ларида пайдо бўлди. Европа чемпионатлари — 1891 й. дан якка ҳолда учишда (аёллар — 1930 й. дан), 1930 й. дан жуфт ҳолда учишда; жаҳон чемпионатлари — 1896 й. дан якка хрлда учишда (аёллар — 1906 й. дан), 1908 й. дан жуфт ҳолда учишда ўтказилади. Спорт рақслари бўйича жаҳон биринчилиги 1952 й. дан ўтказилади. Фигурали учиш 1924 й. дан қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилди (спорт рақслари — 1976 й. дан; 1908 ва 1920 й. ларда мусобақалар Олимпиада ўйинлари дастурида ўтказилган).

Ўзбекистонда 1972 й. Ф. у. мактаби (Тошкентда) ташкил қилинди. Унда 200 га яқин спортчи шуғулланди. Фигурали учиш бўйича олимпия ўринбосарларини тайёрлайдиган республика махсус болаларўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари Марина Никитюк ва Рашид Кодиркаевлар жуфт бўлиб учишда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди (1980). Тошкентлик Алина Спиргиаду ва Юрий Разгуляев спорт рақслари бўиича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони (1991), кейин катталар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионати ва йирик халқаро турнирларнинг ғолиби бўлдилар. Шунингдек, якка ҳолда учишда Осиё ўйинлари, 4 қитьа (Осиё, Африка, Австралия ва Америка) чемпиони, Гран при мусобакаларининг финалчиси Татьяна Малинина ва Роман Скорняков, жуфт ҳолда учишда Наталья Пономарева билан Евгений Свиридов Ўзбекистоннинг машҳур фигурали учувчилари ҳисобланади.